10 Июн 2025 йил
405
Қидирувда бўлган шахс Элликқалъа туманида ушланди.
2023 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандида
кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувда юрган Элликқалъа
тумани "Дўстлик" ҚФЙда яшовчи 1982 йил туғилган Р.С исмли шахс шу
йилнинг 9 июнь куни ўтказилган кенг кўламли оператив тадбирлар натижасида
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Оператив қидирув хизмати ҚЖЧБ
ва Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими ОҚХ ЙҚТ ходимлари томонидан Элликқалъа туманида
ушланиб, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими Вақтинча сақлаш хонасига
жойлаштирилди.