29 Октябр 2023 йил 4318

Тахиатош туманида Ички ишлар вазирининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугунги кунда сектор раҳбарлари томонидан республикамиз ҳудудида фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиб, жойида ҳал этиш хар бир раҳбарнинг ўз вазифасига айланган. Белгиланган жадвал асосида  республика 3 сектор раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков навбатдаги сайёр қабулини Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманидаги Сарайкўл овул фуқаролар йиғинида ўтказди. Унда фуқаролар ички ишлар вазирига йўлларнинг носозлиги, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳамда енгиллаштирилган кредит олишда ёрдам этиш тўғрисида ўз мурожаатларини йўллади. Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал қилинди. Вақт талаб қилинадиган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати   

Text to speech