5 Сентябр 2025 йил 241

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида «Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги” муносабати билан бугун ва келажакни ўзида мужассам этувчи уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Унда Ички ишлар органлари фахрийлари, Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари иштирок этди. Кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувда фахрийлар йиғилганларни “Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги” байрам муносабати билан табриклаб, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда ўзларининг меҳнат фаолиятлари ҳамда ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қонунга ҳурмат, адолат туйғусини яна-да мустаҳкамлаш мақсадида шу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

Text to speech