27 Август 2020 йил
1629
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар таркибини жамлаш бўйича ўтказилган танловнинг суҳбат босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь кунидаги ПҚ-4375-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 60-сон қўшма Қарорларида кўрсатилган мезонлар асосида академик лицейга ўқитувчилар таркибини жамлаш бўйича 2020 йил 26 август куни танловнинг суҳбат босқичи ўтказилди.
Танлов академик лицей буйруғи асосида шакллантирилган комиссия аъзолари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг профессор ўқитувчилари томонидан олиб борилди.
Танловнинг суҳбат босқичига саралаш тест синовларидан етарли балл тўплаган жами 36 нафар педагог ходимнинг 34 нафари қатнашди.
Педагог ходимларнинг танлов комиссияси томонидан тасдиқланган билетлар асосида билим савиялари синовдан ўтказилди. Тасдиқланган билетда ҳар бир педагог ходимга 5 савол берилиб, саволларининг 3 таси мутахассислик 2 таси педагогика фанидан тузилган. Номзод педагог ходимларнинг саволларга берган жавобларига қараб Низомда кўрсатилган мезонлар асосида комиссия аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.
Танловнинг суҳбат босқичи натижаларига кўра биология фанидан 1 нафар, физика фанидан 1 нафар, инглиз тили фанидан 2 нафар, математика фанидан 2 нафар, ўзбек тили фанидан 1 нафар, қорақалпоқ тили фанидан 2 нафар, рус тили фанидан 2 нафар ва тарих фанидан 2 нафар жами 13 нафар педагог ходимлар ўқитувчи лавозимига муносиб деб топилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати