21 Феврал 2023 йил 546

Тарғибот ишлари олиб борилди.

2023 йилнинг 8 февраль куни 7261 сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходими М.Қ.Маткаримов ва  т ва МИБ ўринбосари майор о.Ш.Салимов ҳамда техника ва қурол-аслаҳа хизматлари томонидан ҳарбий қисм контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, маст ҳолда транспорт воситаларини бошқармаслик, техник кўрик ишларини ўз вақтида ўтказиб бориши, газ балони ўрнатилган автомашиналар ҳайдовчиларига газ баллон эксплуатацияси ва хавфсизлик қоидалари риоя қилиши, автотранспорт воситаларидан тегишли ҳужжатлар асосида мақсадли фойдаланишлари ва шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида бошқаришларини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир етилишининг олдини олиш мақсадида авторейд ўтказилди ҳамда машғулот ташкиллаштирилди.

Текшириш натижасига кура, ҳарбий хизматчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида бошқаришлари, шахсий транспорт воситаларини ўз вақтида техник кўриклардан ўтказиб турганликлари, газ баллонларининг давлат стандартлари сифатига жавоб берадиган корхоналарида амалга оширилганлиги, белгиланмаган ҳамда ортиқча безаклар ўрнатилмаганлиги аниқланди.

 

 

Text to speech