12 Июн 2025 йил
399
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан республикамизнинг узоқ ҳудудларига одам ташиш билан шуғулланувчи йўналишли ва йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков томонидан Қорақалпоғистон Республикаси
Транспорт вазирлиги мажлислар залида республикамизнинг олис ҳудудларига одам
ташиш билан шуғулланувчи йўналишли ва йўналишсиз такси ҳайдовчилари билан йўл
транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида ҳамда йўлларда йўл ҳаракати
қоидаларига амал қилишлари, узоқ масофали йўлларга чиққанда тезликни
оширмаслик, қувиб ўтиш қоидаларига амал қилиш кераклиги бўйича тарғибот ишлари
олиб борилди. Шунингдек, йиғилганларга республикамиз ҳудудида юз берган оғир
оқибатли йўл транспорт ҳодисалари ва одам ўлими билан боғлиқ бўлган бахтсиз
ҳодисалар бўйича тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати