Тарғибот ишлари давом этмоқда
Бугун,
Тахиатош тумани ҳокимлиги маъмурий биносида Қорақалпоғистон Республикаси
ИИВ ЖХХ ҲПБ ўринбосари подполковник Х.Реймкулова бошчилигида
йиғилиш бўлиб ўтди, йиғилишда шунингдек туман ИИБ бошлиғи
подполковник И.Салиев ва туман хокими ўринбосари Г.Бекбергеновалар
иштирок етишди. Мазкур йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, асосий контингенти
хотин-қизлардан иборат бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи,
айниқса ҳисоб ва моддий жавобгарлик лавозимларда хизмат қилаётган аёллар
ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олишдан иборат бўлиб
давлат ташкилотлари ва идораларида хизмат олиб бораётган лавозимли аёллар
томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят турлари ҳақида кенг турда
тушунчалар берилиб ўтилди. Бу каби тарғибот тадбирлари Республикамизнинг барча
туманларида ўтказилиши режалаштирилмоқда