4 Сентябр 2025 йил 289

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ва "Билимлар куни" белгиланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, лицей раҳбарлари ва ўқитувчилари, фахрий меҳмонлар, ўқитувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Сўзга чиққан лицей директори барчани янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб, ўқувчиларга муваффақиятли ва самарали ўқув йили тилади. Тадбир доирасида барча гуруҳларда "Мустақиллик дарси" ўтказилди. Дарс давомида ўқувчиларга мустақилликнинг тарихий аҳамияти, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мазмун-моҳияти, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотлар ва тараққиёт йўли ҳақида тушунчалар берилди.

 

Text to speech