3 Декабр 2021 йил 552

Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида волейбол бўйича мусобақа ўлиб ўтди.

збекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фармойиши мувофиқ, Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунлари оралиғида «Касбий тайёргарлик» ойлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ойлик доирасида турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 2-3 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.Мусобақага вазирликнинг соҳавий хизматлари ўқув муассасалари ва шаҳар туман ИИБларидан 12 жамоа иштирок этди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад  ички ишлар органлари ходимлари ўртасида  жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш орқали спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб боришдан иборат.
Қизиқарли бўлиб ўтган мусобақада фахрли 3 ўринни Нукус шаҳар ички ишлар органларини мувофиқлаштириш бошқармаси, 2 ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи жамоаси 1 ўринни Қораўзак тумани ИИБнинг терма жамоаси эгаллади.
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб, ғолибларни табриклаб уларга диплом медаль ва совғаларни топширди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech