12 Март 2021 йил 920

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбарияти томонидан Қўнғирот ва Чимбой тумани ИИБларида тегишли соҳавий хизмат шахсий таркиби ва уларнингяқин қариндошлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

2021 йил 10 март куни, Қўнғирот тумани ИИБ мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев иштирокида, Қўнғирот, Мўйноқ, Қонлиқўл ва Шўманой тумани ИИБларининг тергов, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда эксперт-криминаластика бўлинмаларининг шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига тўлиқ риоя қилишлари, ходимлар томонидан содир этилаётган таъмагирликлар ва салбий ҳолатлар айтилиб, уларнинг фикр ва таклифлари эшитилиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Учрашув давомида, яхши кўрсаткичларга эришган бир нечта ходимларнинг ота-оналарига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.  Учрашув якунлангандан сўнг, юқоридаги туман ИИБларининг тергов бўлинмалари ходимлари билан алоҳида қисқа муддатли йиғин ўтказилиб, ушбу туманларнинг 2 ойлик иш кўрсаткичлари, иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишлари ҳамда фош этилмасдан турган жиноятлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида, Чимбой тумани ИИБ мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбарияти иштирокида ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар давом эттирилиб, учрашувга Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир, Бўзатов ва Кегейли тумани ИИБларининг тергов, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда эксперт-криминаластика бўлинмаларининг шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашиб, ходимларга яратилган шароитлар ва ходимлар томонидан содир этилаётган ҳар бир салбий ҳолатлар муҳокама қилиниб, ота-оналарнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.
Учрашув давомида, яхши кўрсаткичларга эришган бир нечта ходимларнинг ота-оналарига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.Учрашув якунлангандан сўнг, юқоридаги туман ИИБларининг тергов бўлинмалари ходимлари билан алоҳида қисқа муддатли йиғин ўтказилиб, ушбу туманларнинг 2 ойлик иш кўрсаткичлари, иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишлари ҳамда фош этилмасдан турган жиноятлар муҳокама қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech