26 Ноябр 2021 йил 962

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 26 август кунги «Ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан ишлашни ташкиллаштириш тўғрисида»ги 250-сонли буйрўғи талабларига мувофиқ жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Темурбеклар мактаби» харбий академик лицейида «Заковат» интеллектуал йўини бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ёшлар жамоаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Нукус Халқаро аэропортларда хавфсизликни махсус батальони, Ўзбекистон Республикаси ИИВ  ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 2-сонли тергов ҳибсхонаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг хотин-қизлардан иборат олтита жамоа иштирок этишди. Ўйинлар давомида зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган иштирокчилар “Заковат” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказди.
Мазкур интеллектуал ўйинларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлари ва ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб боришдир. Шунингдек, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, уларни муносиб рағбатлантириш, ходимларда илмни қадрлашга, китоб мутолааси билан кўпроқ шуғулланишга ва билим олишга интилишлари каби тушунчаларни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Муросасиз, ҳаяжонли ва қизғин ўтган беллашувда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи биринчи ўринни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи иккинчи ўринни ва учунчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ёшлар жамоалари эгаллади. Ғолибларни тақдирлаш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб,  ташкилотчилар томонидан тайёрланган совғаларни топширди ва Заковат ўйини иштирокчиларининг келгуси ўқиш ва хизматларида зафарлар тилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech