28 Июн 2023 йил 527

ТЕРРОРИСТИК ВА ЭКСТРЕМИСТИК ҲАРАКАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ХОДИМЛАРНИНГ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ ОШИРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг тинчлигини ва осойишталигини таъминлаш, портлаш хавфи бўлган предметларни қўллаб содир этилиши мумкин бўлган террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларини ҳамда фавқулодда ҳолатлар юзага келишини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Махсус отрядининг мутахассис ходимлари томонидан Сайлов тадбирларига жалб қилинадиган Ички ишлар органлари ходимлари билан “Террористик ва экстремистик ҳаракатлар ҳамда портловчи қурилмалар ҳақида тушунчалар” мавзусида ўқув-амалий машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.Шундай машғулотлардан бири, 2023 йил 22-23 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХда ўтказилиб, ушбу машғулотларда 115 нафар ходимлар иштирок этишди.Машғулот давомида, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган портлашлар, уларда қўлланилган портловчи модда ва қурилмалар ҳамда жаҳон миқёсида террористлар томонидан қўлланилаётган қўлбола портловчи қурилмалар ва портловчи моддалар тўғрисида тушунчалар берилди.Шунингдек, ходимлар томонидан портлаш хавфи бўлган предметлар аниқланганида ҳаракатланиш ва хавфсизлик чораларига риоя қилиш тартиби ҳамда Махсус отряд томонидан уларни зарарсизлантириш бўйича махсус вазифаларни бажариш тартиблари тушунтирилиб, махсус вазифаларни бажаришда Махсус отряд томонидан қўлланилиб келинаётган махсус техника ва асбоб-ускуналарнинг кўргазмаси ўтказилди. Машғулотлар давомида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассис ходимлардан жавоб олишди.

 

 

Text to speech