Тил миллат кўзгуси, академик лицейда тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида, 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов, вазирнинг маслаҳатчиси нафақадаги полковник О.Турдақов ва Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчилари иштирок этишди.
Унда сўзга чиққанлар, она тилига меҳр мухаббат, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ҳурмат кўрсатиш лозимлиги, бугунги кунда, ўзбек тилини нуфузини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ташкил этилган «Ўзлигим тимсоли - она тилим» иншолар танловида академик лицейнинг 3- босқич ўқувчиси, С .Жуманиязованинг 2 ўринни олганлиги билан табриклаб, лицейнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Д.Бегиевага, академик лицей раҳбариятининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати