22 Феврал 2024 йил 2691

Тўрткўл тумани ёшларининг муаммолари ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигига бириктирилган ёшлар билан жойларда учрашувлар ташкил қилиниб муаммолари ўрганилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг бош инспектори полковник Жўрабек Авазов томонидан Тўрткўл туманидаги Боғён макон фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан учрашиб уларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганишлар даврида Тўрткўл тумани ҳокимлиги, ёшлар агентлиги билан биргаликда ишлар ташкил қилиниб 47 ёшнинг ҳар бирининг оилавий шароити, ҳозирги вақтда қаерда фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумотлар олинди. Шунингдек чет элда ишлаётган ёшлар билан онлайн мулоқот қилиниб ҳар қил оқимларга кириб кетмаслик тўғрисида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати    

Text to speech