24 Июн 2024 йил 5598

Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлимида "Қора дори-2024" кенг кўламли тезкор профилактик тадбири олиб борилишига бағишланиб йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024-йил 15- апрел кунги 125-сонли “Қора дори 2024" кенг кўламли тезкор профилактик  тадбирини ўтказиш ҳақида”ги фармойиши доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида "Қора дори- 2024" кенг кўламли тезкор профилактик тадбирининг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-май кунидан 30- июнь кунига қадар ўтказилиши муносабати билан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлимида "Қора дори-2024" кенг кўламли тезкор профилактик тадбири олиб борилишига бағишланиб йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари У. Аллабергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Неъмат Абдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори Феруз Ашуров, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Мақсуд Шеримбетов ҳамда бошқа масъул ходимлар қатнашди.Тадбир давомида ёшлар орасида олиб бориладиган профилактик ишлар режалари белгилаб олинди

Text to speech