Тўрткўл туманида ёшлар орасида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил тадбирлар ташкил этилди
“2024-йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб
эълон қилинганлиги муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
2024-йил 13-январь кунги 16-сон буйруғи ижросини
таъминлаш мақсадида ички ишлар органларида ёшлар билан
ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва
бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш мақсадида Тўрткўл тумани “Ёшлик истироҳат богида ”
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг Бош инспектори полковник Жўрабек Авазов ҳамда Тўрткўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи туман 3
сектор раҳбари подполковник Махсад Шеримбетовлар га бириктирилган жами 13 ОФЙ ва МФЙ 16-30 ёшлар ўртасида
спортнинг Армрестлинг, аркон тортиш, зарба кучини аниқлаш, тош кўтариш, стол теннис ҳамда миллий кураш
спорт мусобақалари ўтказилди. Унда барча маҳаллалар фаол қатнашиб яхши натижа
кўрсатган ”Боғёп”, “Ибн Сино” “Навоий” Кукча “Оқбошли”
“Мустақиллик” ёшлари якши натижа кўрсатиб масуллар томонидан эсдалик ва қиммат баҳо совғалар
тантанали равишда топширилди. Шунингдек ёшларни қадимий жойларга саёҳат қилиш
мақсадида Хива шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди.