19 Декабр 2020 йил 945

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қонликўл тумани фаоллари иштирокида туманда содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 17 декабрь куни, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Қонликўл тумани фаоллари билан биргаликда жорий йилда Қонликўл туманида содир этилган жиноятлар кенг таҳлил қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилди ҳамда келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Жумладан, туманнинг “Навруз” ОФЙ ҳудудида жорий йилнинг 14 декабрь куни,“С” исмли шахс “Нексия-3” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ушбу йўлни пиёда кесиб ўтаётган 1970 йилда туғилган “О” исмли ҳамда 1979 йилда туғилган “М” исмли шахсларни бошқарувидаги транспорт воситасининг олди томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “О” ва “М” исмли шахсларнинг вафот этишига сабабчи бўлган йўл транспорт ҳодисаси жинояти муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида,ушбу маҳалла аҳолиси ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, пиёдалар ўтиш йўлакчасини ташкил қилишда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилишди, ушбу мурожаат бўйича туман ҳокимияти, туман ИИБ ҳамда туманнинг йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакиллари билан биргаликда ҳодиса жойига борилиб, ушбу жойда пиёдалар ўтиш йўлакчасини ташкил қилиш белгиланиб, ижроси назорат олинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан туман ИИБнинг шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда ходимлар орасида тартиб ва ижро интизомига риоя қилинишини, қонун бузилиши ва таъмагирликга йўл қўймаслик, туман ИИБнинг навбатчилик қисми ҳамда ИИБда ташкил қилинган сўровхонанинг фаолияти ҳамда ундан тўлиқ фойдаланиш аҳволи, туман ҳудудида содир этилиб фош этилмасдан қолган жиноятлар ва ходимларнинг иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатларининг қонуний қарор қабул қилиниши муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

       

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Text to speech