Тўрткўл туманида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 20 май Тўрткўл тумани ҳокимлиги ҳамда “Уллибоғ” овул фуқаролар йиғинларида ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Унга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник А.Орынбаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари С.Ашуров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси тарбиявий, мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи У. Уразметовлар “Уллибоғ” овул фуқаролар йиғинидаги ёшлар билан учрашдилар. Учрашувда туман ёшлари билан бирга ИИО пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этишди.
Учрашувлар давомида, бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини кўтариш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичига чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Учрашувлар давомида ёшлар таклифлар, мулоҳазалар, мурожаатлар билан иштирок этиб билан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати