Тўрткўл туманида сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 10 февраль куни, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Маданият маркази биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.М.Утемуратовиштирокида Сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул жараёнида жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шундан, 1 тамурожаат уй-жой масаласида,6 та моддий ёрдам олиш, 9 та йўлларни таъмирлаш ва коммунал, 2 та кредит олиш ҳамда 3 та иш билан таъминлаш масаласида мурожаатлар қабул қилиниб,фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Масалан, фуқаро У.К.Бўронкулов, А.С.Ганжаев ва К.Уринбаевларнинг иш билан таъминлашга амалий ёрдам беришни сўраган мурожаатлари жойида ҳал этилиб, барчаси иш билан таъминланди.
Шунингдек, Б.Худайбергеновнинг турмуш ўртоғини даволатиши учун дори-дармонга ёрдам беришни сўраган мурожаати ҳамда фуқаро Б.Б.Сатқличев ва А.М.Абдуллаевларнинг моддий ёрдам беришни сўраган мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Айрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгалари ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати