15 Апрел 2021 йил 829

Уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов, учрашув кун тартибини эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаси талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг кундузги ўқув курсининг 3-босқич курсантларига жорий йилнинг 18 январь кунидан 24 апрель кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида малакавий иши олди амалиётини юқори савияда ўтказиш ва курсантларга бириктирилган мураббийлари билан маҳаллабай ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек учрашув давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдаков сўзга чиқиб, курсантларга ҳозирги вақтда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга бераётган эътибори, уларга яратиб берилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида ҳамда ўзининг ички ишлар органларидаги 32 йил давомидаги хизмати давридаги тажрибаларини ва бошидан ўтган эсда қоларли воқеаларни курсантларга айтиб берди.
Сўнг сўзга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси катта лейтенант А.Кенгесбаев чиқиб, курсантларга юртбошимиз томонидан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ташаббусларини амалга оширишда биз ёшлар камарбаста бўлишимиз ва билдирилган ишончни оқлаш зарурлигини ҳамда тизимда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, соҳани янада такомиллаштириш мақсадида ўзларининг ташаббус ва таклифлари мавжуд бўлса, минбарга чиқиб айтишлари мумкин эканлигини, шунингдек, курсантларга уқишни битириб келгандан сўнг, хизмат фаолиятлари давомида устозларидан олган билим ва кўникмаларини амалиётда кенг натижали фойдаланишларига ишончи комил эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech