Уч авлод учрашуви ташкиллаштирилди
14-январь Ватан ҳимоячилари куни. Сана муносабати билан ҳар йили юртимизда турли йўналишда тадбирлар ташкил этилиб, Она ватан тинчлиги йўлида хизмат қилаётган эр йигитларимизга янада ҳурмат бажо келтирилади. Нукус Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ташаббуси билан санага бағишланиб уч авлод учрашуви ташкиллаштирилди. У ерда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ветеранлар Кенгаши аъзолари, шунингдек мудофаа, Фавқулодда ҳолатлар бошқармасидан вакиллар, ёшлар агентлиги, маҳалла ёшлари, лицей ўқувчилари ва елимизнинг ёшлари билан учрашди. Тадбирда маърузачилар томонидан мамлакатимиз Қуролли Кучлар, Ички ишлар ва бошқада ҳуқуқни муҳофаза қирувчи органларида сўнги йилларда тизимни янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимда амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек Она ватан тинчлигини сақлаш йўлида ўзларининг олиб борган хизматлари ҳақида йиғилган ёшларга айтиб берди. Шу жумладан учрашув давомида кўп йиллик тажрибага эга нуронийларга ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб аниқ жавоблар олди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати