Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш,
жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ички ишлар органлари олдида турган
долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда услубий ёрдам
кўрсатиш мақсадида айни дамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган ИИВ
Академияси маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси майор З.М.Охунов жойларда
криминоген вазият билан танишди. Жумладан, Хўжайли тумани ИИБ раҳбарияти билан
биргаликда, туман ҳудудидаги "Бунёдкор" ва "Маданият"
маҳаллаларида содир этилган жиноятлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилди ҳамда
таҳлил қилинди.
Ҳудуд профилактика инспекторлари билан биргаликда жиноятларни
содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирокида содир этилган жиноятлар яна бир бор
муҳокама қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилди, билдирилган таклиф-тавсиялар
эътиборга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати