7 Апрел 2025 йил 846

“Устоз-шогирд” анъаналарини кучайтириш, Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган тажрибали фахрий ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва касбий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида 2025 йил 4 апрель куни Тахиатош тумани Ички ишлар бўлимида фахрийлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида узоқ йиллар хизмат қилган фахрий ходимлар томонидан машаққатларга бой меҳнат фаолияти, хизматда эришган ютуқлари ҳақида ёшларга тўлқинланиб сўзлаб беришди ва ходимларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтилди. Албатта, бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг она Ватанимизга бўлган дахлдорлигини янада кучайтириб, уларни хизмат бурчи ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялашга, касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз.

Text to speech