“Ҳуқуқшунослик” фан олимпиадаси биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 февралдаги “Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида Ҳуқуқшунослик фан олимпиадаси ва Жалолиддин Мангуберди авлодлари спартакиада мусобақасини ташкил этиш тўғрисида”ги 48-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи 2-3 босқич ўқувчилари ўқувчилари ўртасида“Ҳуқуқшунослик” фан олимпиадасининг биринчи босқичи 2021 йилнинг 24 февраль куни академик лицейда ўтказилди.
Биринчи босқич фан олимпиадаси Вазирлик томонидан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилиб, мазкур олимпиадада академик лицейдан 20 нафар ўқувчилар иштирок этиб, ғолиблар аниқланди ва олимпиаданинг кейинги босқичига йўлланмани қўлган киритишди.
Биринчи тур ёзма иш шаклида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг битта моддасига шарҳ бериш (20 балл), ҳуқуқий атамани изоҳлаш (20 балл) ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш (10 балл);
Иккинчи турда ҳуқуқшуносликка оид касбий фанлар бўйича 50 та тест саволи (1 балдан 50 балл ) берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.