Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамовнинг сайор қабули Беруний туманида давом этди.
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги "Ахборот маркази" биносида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков, унинг ўринбосарлари, бошқарма ва соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок етишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар асосан, фуқароликни расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик ҳамда фуқароларнинг ижтимоий масалалари юзасидан фуқаролардан 51 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, мурожаатларнинг 29 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 8 та мурожаатлар, кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинган бўлса, 14 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган фуқароларга ва 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларига шахсини тасдиқловчи ID карталари топширилди. 5 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига тикув машинаси, 10 нафар хотин-қизга қандолатчилик билан шуғулланишлари учун электропечкалар топширилди ҳамда 2 нафар фуқарога ўзини банд қилиши учун пайвандлаш ускунаси топширилди. Шунингдек фуқаро К.Абдусаматованинг фарзандига ўқув контракт пулларини тўлашлари учун 10 млн сўм миқдорида пул маблағи ажратилиб, фуқаро Т.Алламберганов Беруний туманида жойлашган “Раъно савдо сотиқ” МЧЖга ҳайдовчи лавозимига ишга жойлаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати