7 Август 2022 йил 806

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси битирувчиларига хизмат гувоҳномалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини битирувчи 34 нафар курсантларга  хизмат гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бўлим бошлиғи подполковник У.Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари фахрилар кенгаши раиси Ф. Санкибаевлар қатнашди.
Шунингдек, Тадбирда сўзга чиққанлар ёш ходимларга хизмат фаолиятида зафарлар тилаб, сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш соҳаларда  яратилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.Тадбир сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ёш ходимларнинг янги лавозимларга тайинланганлиги ҳақидаги буйруқлари билан таништирилиб уларга устозлар бириктирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech