13 Январ 2021 йил 1415

Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Б Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлимига, ариза билан мурожаат этиб, Чимбой туманида яшовчи Қ.У исмли шахс ички ишлар органларига ишга киритиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига 45.000.000 сўм пулларни пора тариқасида талаб қилаётганлигини билдириб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизилиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.У фуқаро Т.Бдан ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига талаб қилинган пулларнинг 25 миллион сўм пулини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро, К.У нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech