26 Сентябр 2025 йил
353
Қораўзак тумани Дўстлик истироҳат боғида туманимиздаги 28-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган "Жасорат синфи" ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман прокурори, бириктирилган Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳудудий раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мазкур "Жасорат синфи" ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматни ўташда зарур бўладиган дастлабки ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш устувор мақсадлар асосида ташкил этилган. Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчиларни ва уларнинг ота-оналарини ушбу тантанали маросим билан самимий табриклади.