13 Октябр 2025 йил 170

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тунги вақтда Тахиатош туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш, тунги пайтда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмаси, Тахиатош тумани 3-сонли мактаби ва 14-сонли мактабгача таълим муассасаси  биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, Тахиатош тумани «Халқлар дўстлиги» МФЙ ҳудудида жойлашган «8А» ва «9А» кўп қаватли уйларнинг хавфсизилигини таъминлаш ишлар аҳволи ўрганилди.

Text to speech