Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида навбатдаги Маънавият ва маърифат дарслиги бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси ички
ишлар вазирлигида навбатига Маънавият ва маърифат дарслиги бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон
Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Г.Эшимбетов иштирок этиб
дастлаб Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари
куйланди. Навбатдаги Маънавият ва маърифат дарслигининг мавзуси «Ходимларнинг
ижтимоий ҳимояси доимий эътиборда» мавзусида вазирликнинг маънавий маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходими томонидан ходимларга маъруза
қилиниб тушунчалар берилди. Ундан сўнг Ўзбекистоннинг ички сиёсати ҳамда жаҳондаги
рўй бераётган ҳолатлар бўйича ходимларга батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Дарсликнинг иккинчи бўлимида вазирлик миқёсида ўтказилган танлов ва спорт
мусобақаларида ғолиб бўлган жомаларга диплом ва пул мукофотлари топширилди.
Ходимларнинг мароқли дом олишлари учун санъаткорлар томонидан куй басталаниб
берилди.