20 Март 2024 йил 3223

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

“Наврўз” умумхалқ миллий байрамини кўтаринки рухда ўтказиш байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ходимлари томонида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бориш белгиланган. Ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган ватан олдидаги бурчини сидқидилдан бажараётган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 102 рўйхатга олиш маркази ходимлари 24 соат давомида халқимиз хизматида. Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳар қандай жиноят ва қонунбузарликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 102 тизими марказлашган тизим бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини, воқеа ҳодисалар ҳақидаги қўнғироқларини қабул қилади ҳамда бунга тезкорлик билан муносабат билдиради. Тизимнинг фаолияти учун энг сўнгги инновацион техника ва технологиялар жорий қилиниб, бунда алоқа воситаларидан тортиб, ҳудудларни назорат қилиш учун махсус кузатув камераларигача мана чу жойда назоратга олинади. 102 тизимига навбатчи операторлар бириктирилган бўлиб, аҳоли мурожаатларини куну-тун қабул қилиб, уларга муносиб тарзда жавоб қайтаришади. Ушбу тизим орқали республикамиз ҳудудида криминоген вазиятларни барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларга тезкорлик билан муносабат билдиришда қулай тизим ҳисобланади.

Text to speech