28 Феврал 2024 йил 2678

Вазир ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов Қорақалпоғистон Республикасидаги “Темурбеклар мактаби” ҳамда “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”да бўлдилар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков билан Нукус Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида бўлиб, лицейда ўқувчиларга яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан танишди.

Шунингдек, вазир ўринбосари у ерда ташкил қилинган тўгараклар иш фаолиятини ўрганиб, ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда ёшларга яратилган шароитлардан тўғри ва унумли фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берди.

Вазир ўринбосарининг навбатдаги ўрганиш ишлари Нукус шаҳрида жойлашган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПБ “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази” бўлди.

Марказнинг янги таъмирдан чиққан биноси ва ходимларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб марказ тарбияланувчиларига яратилган шароитларини кўздан кечирди. Шунингдек, вазир ўринбосари марказ ходимларига хизмати юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

         

Text to speech