ВАЗИРЛИК РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини
ошириш, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ишлар муҳим масалалардан
бирига айланган. Албатта, ушбу давлат сиёсатини амалиётга жорий этишда ички ишлар
органлари муносиб ҳисса қўшиб келмокда. Шу ҳисобда айтадиган бўлсак, жойлардаги
хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимининг жорий этилиши баробарида
бу борадаги кўплаб масалаларга ечим топилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ички ишлар органлари гендер тенглигини таъминлашда
нафақат аҳоли орасида балки, тизимнинг ўзидаги ишлар билан ҳам намуна бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати
Кенгашининг 2022-йил 27-апрель кунги қарорига биноан ҳар йили
Ўзбекистон Республикасидаги ташкилотларда гендер тенгликни таъминлашга
қаратилган сиёсатни шакллантириш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни
сингдириш, бу борадаги илғор тажрибаларни аниқлаш ва умумлаштириш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови
ўтказиб келинади. Танлов Гендер тенглик ва оила масалалари бўйича
республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ташкиллаштиради. Унда вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат
ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот
воситалари томонидан гендер тенглик таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишларга
тегишли баҳо берилади. Яқинда Тошкент шаҳрида мазкур танловнинг
республика босқичи бўлиб ўтиб, ўтган 2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тизимида амалга оширилган ишлар
муносиб баҳоланди ва вазирлик “Гендер тенгликни
таъминлашда энг фаол худудий давлат органи”номинацияси бўйича фахрли 1-ўринга
муносиб деб топилди. Дарҳақиқат, бу борада вазирлик тизимда
амалга оширилган ишлар эътиборга савзовордир. Чунончи, айни кунда вазирлик ва унинг қуйи тизимларида хизмат
фаолиятларини олиб бораётган ходимлар умумий сонининг 3,1
фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улардан 6 нафар хотин-қиз турли даражадаги раҳбарлик
лавозимларида, яъни 1 нафари хизмат бошлиғининг ўринбосари, 1 нафари бошқарма
бошлиғининг ўринбосари, 1 нафари бўлим бошлиғи, 1 нафари вояга етмаганларга
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ва 2 нафар вазирлик ҳузуридаги
мактабгача таълим муассасаси директори лавозимларда хизмат қилиб келмоқда. Ўтган йилда ИИВ
Малака ошириш институтида 4 нафар хотин-қизлар малакасини ошириб келган бўлса, раҳбарлик лавозимларига захирага олинганлардан 3 нафарини аёллардир. Республикамиз миқёсида ўтказилиб келинаётган кўрик
танловларига, спорт мусобақалари, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа турдаги
турли хил конкурсларга тавсия этиш жараёнида адолатлилик мезонларига қатъий
амал қилиниши натижасида ҳозирда 3 нафар спорт устаси ва 3 нафар спорт
усталигига номзод хотин-қизлар хизмат қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг бўйруғи билан ўтган йилда 6 нафар хотин-қизлар «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун»кўкрак нишони билан, 2
нафари “Эсдалик қўл соати” билан, 3 нафари “Фахрий ёрлиқ” билан 2 нафари пул
мукофоти билан ва 3 нафари “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30
йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар
вазирлигининг ички ишлар органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслахат кенгаши ўз ишларини
давом эттириб келмоқда. Бундан ташқари, вазирлик ва Касаба уюшмаси комитети ўртасида жамоат
шартномаси тузилган бўлиб, унда ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиниши,
уларни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат фаолиятини тартибга солиш билан бир қаторда
аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан
машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар бўйича алоҳида бўлим
киритилган. Бу ўз навбатида ички ишлар органларида гендер тенгликка амал қилиш,
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги таъминлашга хизмат қилмоқда.