12 Декабр 2020 йил 1376

Вазирликда ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, – дея таъкидлаган фикрлари жойларда ўз исботини топмоқда. Бевосита Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини кўтариш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичига чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида вазир, полковник А.Темирханов, унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва бошқа муассаса ва ташкилотлар масъул раҳбарларининг вазирлик марказий аппарати, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ва Нукус шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида таълим олаётган бир гуруҳ ёшлари билан онлаин учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ савол-жавоб тарзида ташкил этилган учрашувда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда, ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги учрашув бирор-бир расмиятчиликларсиз, очиқ ва ошкора ўтишини, бу борада ёшлардан ҳам фаоллик талаб этилишини билдирди.
Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан раҳбарларга мурожаат қилишди. Шунингдек, учрашув давомида узларининг бир нечта таклифлари билан қатнашган ёшлар билан келажакда тез-тез учрашиб туришга келишиб олинди.
Учрашув якунида, ёшларнинг вазирликнинг ички ишлар органлари тарихи музейига ташрифи ёшларда алоҳида таъсурот қолдирди.

  

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech