20 Сентябр 2023 йил 1624

Вазирликнинг соҳавий бўлинмаларига саф кўриги ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан саф кўриги ўтказилди. Унда ходимларнинг кийим-бош кийиш тартиби, хизмат гувоҳномаси ҳамда сафда юриш қоидаларига амал этишлари бўйича амалий машқлар ўтказилди.  Шунингдек ходимларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида хизмат давомида қурол аслаҳалардан фойдаланиш усуллари бўйича дарсликлар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech