Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида «шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш» мавзусида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Йиғилишда, сўзга чиқган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник А.Темирханов бугинги кунда ички ишлар органларига давлатимиз миқиёсида қаратилаётган эътибор натижасида ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар шунингдек ўзларининг ҳалол меҳнати натижасида давлат мукофотлари олган ходимлар ҳақида ва хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб йўл қўйилган камчиликлар ҳақида айтиб ўтди.
Бундан ташқари, сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда қатъий чоралар ҳақида огоҳлантирди. Шу билан бирга, хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш ҳақида ҳам айтиб утишди.
Шунингдек, учрашув давомида ички ишлар органларидаги хизмати яхши натижаларга эришиб келаётган ходимларининг ота-оналарига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Йиғилиш давомида, ходимларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб батафсил жавоблар олди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати