18 Июн 2025 йил
315
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Ички ишлар вазири раҳбарлигида Президентимизнинг ПҚ-1 қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда республикамиз бўйлаб ўтказилаётган кенг кўламли "Қора дори-2025" тезкор тадбири давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишлаб ходимларга хизмат олди йиғини ўтказилди.
Унда профилактика, патруль-пост, йўл
патруль хизмати инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг
ёнғин хавфсизлиги ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан
маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган ишларни кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб
берилди. Шунингдек, тегишли мутасаддилар томонидан "Қора дори-2025"
тезкор тадбири давомида ўтказиладиган тезкор тадбирларни самарали ташкил этиш
бўйича алоҳида топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати