8 Июн 2025 йил 539

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 8-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий биносида Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг навбатдаги фуқаролар ҳамда Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар учун шахсий қабули ўтказилди. Шахсий қабул давомида фуқаролар Ички ишлар органларига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан ҳамда ички ишлар органларида хизмат ўтаётган ходимларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Кўпчилик мурожаатлар жойида ҳал қилиниб, вақт талаб қилинадиган мурожаатларни қатъий назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech