Байрам муносабати билан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олинди.
Мустақил мамлакатимизда болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитлар яратилиб берилмоқда. Айниқса, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг фарзандларини ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги раҳбарияти уларнинг ҳол аҳволларидан тез-тез хабар олиб, ҳар бир байрам саналарида совғалар улашиб келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олиб уларга вазирлик томонидан тайёрланган совғаларни топширишди.
Ўз навбатида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари эътибор ва ғамхўрликлар учун вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати