Ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига асос Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ шаҳар туман ИИБларида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш бўйича учрашувлар бўлиб ўтди.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи масъул ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти, ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси ҳамда фахрийлар кенгаши раиси биргаликда вазирликнинг соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар органларида ходимлари билан учрашувлари ўтказилди.
Учрашувлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, шахсий таркибга мамлакатимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди, бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги айтиб ўтилиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди .
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан Республика бўйича ходимлар томонидан тартиб интизом ва қонун бузиш ҳолатлари ва бунинг оқибатлари аниқ мисоллар билан етказилди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Ҳиёнат” номли видеофильм шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди. Бундан ташқари, Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.