12 Апрел 2025 йил 862

Нукус шаҳрида Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг махсус йиғилиши ўтказилди.

Нукус шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда тунги кучайтирилган хизматлар ташкил этилди. Жумладан, тунги вақтларда кўнгилочар масканлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб жамоат тартибини бузувчилар, турли хил қўрқинчли буюмларни олиб юрувчи шахслар ҳамда вақтинча ота-онасиз ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юрган вояга етмаганларни аниқлаб, улар билан профилактик ишларни олиб боришдан иборат. Бу каби тунги профилактик рейд тадбирлари ҳар куни республикамиз бўйлаб давом этади.

Text to speech