Ходимларига спорт кийимлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ходимларига спорт кийимлари тарқатилди.
Давлат хизматчиси, қолаверса “Ички ишлар органи ходими” деган шарафли номга муносиб бўлиш, аҳоли ўртасида шахсий намуна кўрсатиш мақсадида марказий аппарат ходимларига намунавий спорт кийимлари тарқатилди. Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов, вазир ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан амалий хизмат сафари билан келган масъул ходим подполковник Ф.Усаров тадбирда иштирок этиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва ходимлар билан биргаликда бадан тарбия машқларини бажаришди.
Президент Фармони ижроси юзасидан ташкилий ва спорт тадбирлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси