Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида "Республикада Ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар" мавзусига бағишланган танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди
Сўнгги бир неча йилда жамиятнинг барча соҳалари қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастурул амал бўла оладиган тузилмага айланмоқда, десак муболаға бўлмайди. Албатта бу йўналишда Ички ишлар органлари ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси, вазирликнинг эксперт-криминалистика бўлими, Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар” шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими подполковник Ғ.К.Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т. Рахматуллаев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг бўлим бошлиғи подполковник С. С. Аманов иштирок этиб йиғилиш иштирокчиларига мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида масъуллар томонидан ходимларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.