Ходимларнинг билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида уқув машғулоти ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 20 июльдаги 122-сонли Фармойишига асосан, жорий йилнинг 18-19 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Ташкилий бошқармаси, Касбий тайёргарлик бўлими ва Институтнинг нукус филиали ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар-туман ички ишлар органлари тизимидаги ташкилий бўлинма, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда навбатчилик қисм тезкор навбатчилари ва ёрдамчиларининг жанговар ва жисмоний, ахлоқий психологик тайёргарлик даражаси ҳамда касбий билимларини ошириш мақсадида ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курсида машғулотлар Вазирликнинг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, ташкилий бошқармаси, ҳарбий сафарбарлик бўлими, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ҳамда молия ва моддий-техник таъминоти бўлимининг кўп йиллик бой амалий тажрибасига эга ходимлари томонидан ўтказилди.
Ўқув машғулотларида амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сўнги беш давомида ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва унда қўйилган асосий талаблар, Вазирликнинг соҳавий хизматлар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, махсус тадбирларнинг турлари, уни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, ўқув машғулотлари жараёнида иштирок этган ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассис ходимлар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати