Ходимларнинг мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди
Ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 30 июндаги 223-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 16 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари учун навбатдаги маънавият ва маърифат дарси Қорақалпоқ Давлат академик мусиқали театрида бўлиб ўтди.
Театр жамоаси томонидан ходимларга «Ынжықтың мухаббаты» спектакли намойиш этилди. Спектакль томошабинларда ажойиб таассурот қолдира олди. Спектаклда, бир-бировга меҳр, инсонийлик каби буюк туйғулар акс эттирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати