Байрам муносабати билан тақдирланган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати тегишли фармонига асосан тақдирланди.
Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва вазирлик раҳбарияти «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган вазирликнинг ЙҲХБ бўлинма бошлиғи подполковник Машарипов Рашид Юсупбаевич ва вазирликнинг ЙҲХБ йўл-патруль инспектори кичик сержант Ережепов Марат Избасаровичларнинг хонадонларида бўлиб уларнинг ота-оналарини фарзандларининг эришган ютуқлари билан табриклади ва уларга совғалар улашишди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти Шўманай тумани ички ишлар бўлимида бўлиб, бу ерда узоқ йиллар хизмат қилган профилактика катта инспектори Айтмуратов Махмудга подполковник унвонини тантанали равишда топширишди.
Тадбирда вазирлик раҳбарияти сўзга чиқиб ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида зафарлар тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати