2 Апрел 2021 йил 869

Хўжайли туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хўжайли туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Хўжайли тумани Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи К.К.Жамалов, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи подполковник Қ.А.Исмаилов ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида, Хўжайли тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишида ҳамда туман ҳокимиятидан моддий ёрдам олишда амалий ёрдам бериш каби масалалари кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев тумандаги фуқаролардан кўп мурожаат келиб тушган ҳамда энг кўп жиноят қайд этилган “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинига  бориб, маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, у ерда жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. ҳамда маъмурий ҳудуд профилактика инспектори фаолияти билан танишиб, тегишли масъулларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech