Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Қораўзак тумани ҳудудида жиноятчиликнинг эрта олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди
Қораўзак
тумани ҳудудида 8 ой давомида юз берган жиноятчиликнинг ҳолати ҳамда маҳалла
еттилиги томонидан бу борадаги ишларнинг самарадорликни ошириш ҳамда Ўзбекистон
Республикаси президентининг ПҚ-1-сон қарори юзасидан Қораўзак тумани
ҳокимлигида мажлис ўтказилди. Йиғилишни Қораўзак тумани ҳокими Анвар Баймуратов
очиб берди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири
полковник Бахтияр Торебеков сўзга чиқиб, туман ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш
юз бериши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни эрта олдини олиш шунингдек
ижтимоий профилактикани кучайтириш бўйича маҳалла еттилигига вазифалар белгилаб
берилди. Йиғилиш якунида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда ижросини
таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати