3 Октябр 2025 йил
625
Бўзатов тумани "Қусханатов" ҚФЙ ҳудудида яшовчи аёл-қизлар ўртасида психологик тренинг ўтказилди.
Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими томонидан профилактика куни доирасида "Қусханатов" ҚФЙ ҳудудида жойлашган 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳудудда яшовчи аёл-қизлар орасида психологик тренинг ўтказилди. Ўтказилган тадбирда Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи полковник У.Қурбонбоева, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Хўжагелдиева, психолог ходимлар, шунингдек, ҳудудда яшовчи хотин-қизлар иштирок этди. Тренинг давомида хотин-қизларга турмушнинг машаққатли ташвишларини енгишда куч-ғайрат берувчи психологик машғулотлар ўтказилди. Аёл-қизлар психологик тренингдан катта таассуротлар олди. Тадбир давомида фаол хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.