29 Июл 2021 йил 825

Ёшлар иттифоқи етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари хизмат соҳалари ва шаҳар-туман ИИБлари бошланғич ташкилоти ёшлар иттифоқи етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедовлар иштирок этишди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икрамовнинг жорий йил 24 июль кунидаги 84-сонли баёнига асос ва ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Тадбир давомида Ички ишлар органларидаги хизмати давомида яхши натижаларга эришиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларга вазирликнинг «Фахрий ёрлиқ»лари тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech